Bog'lanish

Telefon
+998 72 221 50 50

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008

Янгиликлар

18

Адлия бошқармаси томонидан "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонун ижроси таъминланмоқда.


Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни ижросини таъминлаш мақсадида, Жиззах вилоят адлия бошқармаси бошлиғи томонидан тасдиқланган жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини сайёр қабул қилиш бўйича 2019 йил 2-ярим йиллик режасига асосан Жиззах вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Э.Махаммадиев томонидан 2019 йил 18 сентябрь куни Жиззах шаҳрининг Зилол маҳалласи биносида сайёр қабул ўтказилди. Қабул жараёнида 10 та фуқароларнинг 15 га яқин мурожаатлари қабул қилиниб, уларга тушунтиришлар берилди ҳамда айрим мурожаатлар бошқарманинг иш юритувига қабул қилинди.