Bog'lanish

Telefon
+998 72 221 50 50

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008

Янгиликлар

23

"Коррупцияга қарши курашишда нодавлат нотижорат ташкилотларининг жамоатчилик назоратини амалга ошириши ҳамда давлат органлари билан ижтимоий ҳамкорлиги”


2019 йил 23 сентябрь куни Жиззах вилоят адлия бошқармасида "Коррупцияга қарши курашишда нодавлат нотижорат ташкилотларининг жамоатчилик назоратини амалга ошириши ҳамда давлат органлари билан ижтимоий ҳамкорлиги” мавзусида семинар йиғилиши бўлиб ўтди. Тадбир адлия органлари олдига нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолиятини ривожлантириш соҳасида давлат сиёсатини юритиш, уларнинг давлат органлари ва ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлигини ташкил қилишга кўмаклашиш, нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолият кўрсатишининг қонунийлигини, ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришни таъминлаш вазифа қилиб белгиланганлиги сабабли, вилоятдаги жисмоний тарбия ва спорт соҳасида фаолият юритаётган нодавлат нотижорат ташкилотлари хусусан, федерациялар, ассоциациялар, марказлар ва клубларнинг жамоатчилик назоратини амалга ошириш билан боғлиқ фаолиятини белгилаб бериш мақсадида ташкил этилди. Тадбир аввалида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан ажратилган грант лойихаси доирасида ғолиб бўлган вилоятдаги 11 та нодавлат нотижорат ташкилотларига сертификатлар тантанали топширилди, шундан сўнг вилоят адлия бошқармаси, соҳага доир давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари ўзларининг маърузалари ва кўргазмали чиқишларини тақдим этди ҳамда тадбир иштиирокчиларига жамоатчилик назоратини амалга ошириш, коррупцияга қарши курашиш ва унда жамоатчилик назоратининг ҳамда ижтимоий шерикликнинг аҳамияти, коррупцияга қарши курашиш, жамоатчилик назорати, миллий ва хорижий тажриба, соҳадаги ННТлар томонидан коррупцияга қарши кураш соҳасида олиб борилаётган ишлар, тажриба, муаммо ва ечимлар тўғрисида тушунтиришлар берилди.