Янгиликлар
25
Бахмал туманида сайёр қабул ташкил қилинди.
Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни ижросини таъминлаш мақсадида, Жиззах вилоят адлия бошқармаси бошлиғи томонидан тасдиқланган жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини сайёр қабул қилиш бўйича 2019 йил 2-ярим йиллик режасига асосан Жиззах вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг ўринбосари А.Эргашев томонидан 2019 йил 20 сентябрь куни Бахмал туманининг Бахмал ва Музбулоқ ҚФЙда сайёр қабул ўтказилди. Қабул жараёнида 30 та фуқароларнинг 35 га яқин мурожаатлари қабул қилиниб, уларга тушунтиришлар берилди ҳамда айрим мурожаатлар бошқарманинг иш юритувига қабул қилинди.
Шунингдек, сайёр қабул жараёнида Бахмал туман ДНИ, ФҲДЁ, ҳокимлик ва бошқа мутасадди ташкилотларнинг мутахассислари иштироки ҳам таъминланди.