Янгиликлар
03
Жиззах вилоятида "Кексалар хафталиги" тадбирлари давом этмоқда.
Жиззах шаҳар адлия бўлими томонидан Кексалар ва ногиронлар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун “Жиззах санаторийси”да дам олиш ва даволаниш учун келган кекса ёшдаги нуроний отахонлар, онахонлар учун сайёр ҳуқуқий маслаҳат тадбири ташкил этилди. Тадбирда иштирок этганлар ўзларини қизиқтирган ҳуқуқий масалалар юзасидан саволлар билан мурожаат қилишди ва ҳуқуқий маслаҳатлар олишди. Шунингдек, тадбирда қатнашганлар санаторийда яратилган шарт-шароитлар ва кўрсатилаётган хизматлар юзасидан ўз фикрларини билдириб, ўз миннатдорчиликларини изҳор қилишди.