Янгиликлар
07
"Тадбиркор учун ҳуқуқ марафони" акцияси Пахтакортуманида ўтказилди.
Унда барча тегишли давлат органлари ходимлари иштирок этди. Тадбиркорларга қабул қилинган сохага доир қонунчилик янгиликлари кўргазмали банерлар, буклет ва тарқатма материаллари орқали етказилди. Тадбирда "Тадбиркорни ҳомийликка мажбурлама" сўровномаси ўтказилиб, сайёр қабул орқали муаммолари ўрганилди. 35 та тадбиркордан мурожаатлар қабул қилинди ва шунча сўровнома ўтказилиб таҳлил қилинганда ҳозирда уларнинг асосий муаммоси бозор майдони реконструкцияси режасиз амалга оширилишидан норози эканлиги аниқланди.