Янгиликлар
М А Ъ Л У М О Т Н О М А
Вилоят адлия бошқармасининг Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими томонидан келиб тушаётган мурожаатларни ҳар тарафлама, холисона ва синчковлик билан кўриб чиқилишига алоҳида эътибор берилмоқда.
Хусусан, Жиззах шаҳар, Сангзор маҳалласида яшовчи Г.Мансурованинг ҳақ тўланадиган жамоат ишларида ишлаган бўлсада, шаҳар Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан иш ҳақлари тўлаб берилмаётганлиги ҳақидаги мурожаати кўриб чиқилди.
Ўрганишда адлия бошқармасининг аралашуви билан фуқаро Г.Мансурованинг 2019 йил июль ойида жамоат ишларида ишлагани учун тўланмасдан келаётган 351.000 сўм иш ҳақларини 2019 йил 4 октябрь куни тўлаб берилиши таъминланди ва шаҳар Бандликка кўмаклашиш маркази директори номига қонун ҳужжатларининг бузилишига олдини олиш ҳақида огоҳнома киритилди.