Bog'lanish

Telefon
+998 72 221 50 50

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008

Янгиликлар

11

Адлия маълум қилади.


         Мамлакатимизда  аҳоли сони ўсиб бораётгани натижасида кейинги йилларда ҳар қарич ернинг қадри ошиб, одамларнинг уй-жойли бўлишида талай муаммолар келиб чиқа бошлади. Бу муаммога барҳам бериш мақсадида Президентимиз томонидан халқимиз турмуш тарзи, орзу-истакларига ҳамоҳанг яхлит тизим ишлаб чиқилди.

         Жойларда қурилаётган намунавий уй-жойлар қишлоқларимиз қиёфасини янада замонавий кўринишга келишида ҳамда фуқаролар учун ихчам, қулай ва арзон уйларга эга бўлишида катта аҳамият касб этмоқда.

         Лекин, айрим қўштирноқ ичидаги “қурувчи” ташкилотлар қишлоқ жойларда намунавий уй-жойларни қуриш бўйича тузилган шартномадаги мажбуриятларини бажармаслиги фуқароларнинг белгиланган муддатларда ўзлари йиллаб орзиқиб кутган уйларига кўчиб кираолмаслигига сабаб бўлмоқда.

         Хусусан, вилоят адлия бошқармаси Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими томонидан Зафаробод туманида яшовчи фуқаро Фарход Абдуалимовнинг намунавий уй-жойи қурилиши тугалланмаганлигидан норози бўлиб ёзган мурожаати кўриб чиқилди.

         Аниқланишича, фуқаро Ф.Абдуалимов билан 2017 йил 8 февралда “Қишлоққурилишинвест” МЧЖ ИК Жиззах вилоят филиали ва пудратчи “SOFIYA INVEST STROY” МЧЖ ўртасида Зафаробод тумани “Узун-2” аҳоли пунктидаги “С.Синдаров-2” массивида 2-қаватли                   3 хонали уй-жой қуришга шартнома тузилиб, шартнома шартларига кўра қурилиш ишларини 2017 йил 15 ноябрга қадар тугаллаш белгиланган.

         Бироқ, ўрганишда “Қишлоққурилишинвест” МЧЖ ИК Жиззах вилоят филиали ўз шартномавий мажбуриятларини муддатида бажармаганлиги оқибатида уй-жой қурилиши тугалланмаганлиги аниқланиб, адлия бошқармаси томонидан Ф.Абдуалимов манфаатида фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судига шартнома шартларини асл ҳолича бажариш мажбуриятини юклаш ҳақида даъво аризаси киритилди.

            Суднинг 2019 йил 24 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво ариза қаноатлантирилиб, “Қишлоққурилишинвест” МЧЖ ИК Жиззах вилоят филиалига фуқаро Ф.Абдуалимовнинг уй-жойини қурилишини 2019 йил 24 октябрга қадар тугаллаш мажбурияти юклатилди.