Янгиликлар
14
Жиззах вилоят адлия бошқармаси томонидан тадбиркорларга кўмак кўрсатилмоқда.
Ҳозирги кунда тадбиркорлик субъектлари фаолиятидаги муаммоларни аниқлаш ва қонун доирасида ҳал қилиш долзарб масала эканлигидан келиб чиққан ҳолда Жиззах вилоят адлия бошқармаси томонидан тадбиркорларнинг ҳар бир мурожаатидаги важлар батафсил ўрганиб чиқилмоқда.
Хусусан, Зомин туманидаги “Голд Замин” МЧЖ раҳбари Х. Холбековнинг АТБ “Саноатқурилишбанк” Жиззах филиали томонидан ҳисоб рақамни кўчириш ва ҳисобанган солиқларни банкдан ундиришни сўраб 2019 йил 24 сентябрда Адлия вазирлигининг Ишонч телефонига йўллаган мурожаати бошқарма томонидан атрофлича ўрганиб чиқилди.
Мурожаатни ўрганиш натижасида “Голд Замин” МЧЖнинг юридик йиғма жилди АТБ “Саноатқурилишбанк” Жиззах филиали ва АТБ “Микрокредитбанк” Зомин филиали ўртасида 2019 йил 27 сентябрда тузилган топшириш-қабул қилиш далолатномасига асосан ҳисоб рақам бошқа хизмат кўрсатувчи банкка ўтказилиши таъминланиб, банк филиалига огоҳнома тартибида таъсир чораси киритилди.