Янгиликлар
22
"Тадбиркор учун ҳуқуқ марофани" акцияси давом этмоқда
2019 йил 18 октябрь куни Зомин туманида “Тадбиркорлар учун ҳуқуқ марафони” тадбири ташкил этилди. Тадбирда сўнги йилларда Ўзбекистон Республикасида тадбиркорликни ривожлантириш, инвестиця учун қулай муҳит яратиш, тадбиркорларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган норматив ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти бўйича туман адлия бўлими, Зомин туманидаги Бош вазирнинг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси, туман АБКМ, туман давлат хизматлари марказининг масъул ходимлари томонидан тушунтириш ва маълумотлар берилди хамда тадбиркорларни қизиқтирган саволларга жавоблар бериб ўтилди. Шунингдек тадбир қатнашчиларига тадбиркорликни ривожлантириш ва ҳуқуқий химоя қилиш бўйича флаер, буклет ва тарқатма материаллар тарқатилди.