Янгиликлар
24
“Коррупция – тараққиёт кушандаси” умуммиллий иншолар танловининг 1-босқичи бўлиб ўтмоқда.
Жиззах вилоятида “Коррупция – тараққиёт кушандаси” умуммиллий иншолар танловининг 1-босқичи бўлиб ўтмоқда. Туман (шаҳар) адлия бўлимлари ва халқ талими бўлимлари билан биргаликда тумандаги мактаблардан олинган ўқувчиларни вилоят босқичига сарлашда “Коррупция ва мен” мавзуси танлаб олинган. Унда коррупциянинг фуқаролар, муайян шахс ҳаётига таъсири, қонунга итоаткорлик юксак қадрият ва коррупцияга қарши курашнинг асоси экани, қариндош-уруғчилик, порахўрлик, кўзбўямачилик, қонунга итоатсизлик ва жавобгарликдан қўрқмасликнинг салбий оқибатлари, коррупцияга нисбатан фуқаролик позицияси, хусусан, тоқатсизлик, муросасизлик ва унга бош қўшмаслик лозимлиги каби масалалар ёритилиши керак. Танловнинг туман босқичи ҳар бир худуддан мактаб ўқувчилари ўртасида 3 нафар, коллеж ўқувчилари орасида 3 нафар номзод вилоят босқичида қатнашиш имкониятига эга бўлади.