Янгиликлар
06
Иншолар танловининг 2-босқичи "Коррупция ва мен" мавзусида ўтказилди.
Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ҳамкорлигида БМТ Ривожланиш дастурининг “Ўзбекистонда самарали, ҳисоб берувчи ва шаффоф институтлари орқали коррупцияга қарши курашиш” лойиҳаси ҳомийлигида “Коррупция – тараққиёт кушандаси” номли иншолар танловининг 2-босқичи Жиззах вилоятида ҳам ўтказилди. Ҳар йилнинг октябрь-декабрь ойлари давомида анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган ёшларда коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларга қарши муросасизлик туйғусини шакллантиришга қаратилган иншолар танлови бу йил ҳам ёшларни мазкур иллатга қарши курашиш йўлида бирлаштирмоқда.
Танлов ғолибларига қуйидаги совғалар топширилади:
3-ўрин – планшет (ҳар бир йўналиш бўйича биттадан, жами 2 та);
2-ўрин – ноутбук (ҳар бир йўналиш бўйича биттадан, жами 2 та);
1-ўрин – iPhone 11 PRO смартфони (ҳар бир йўналиш бўйича биттадан, жами 2 та).
Шунингдек, ҳомийларнинг бошқа эсдалик совғалари ҳам топширилади.
Танлов БМТ Ривожланиш дастурининг “Ўзбекистонда самарали, ҳисоб берувчи ва шаффоф институтлари орқали коррупцияга қарши курашиш” лойиҳаси доирасида молиялаштирилади.
Танлов натижаларини эълон қилиш ҳамда ғолибларни тақдирлаш, қоида тариқасида, “9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни” арафасида танлов ҳайъати аъзолари, иштирокчилар, ижодий жамоатчилик, оммавий ахборот воситалари вакиллари таклиф қилинган ҳолда амалга оширилади.