Янгиликлар
12
Тадбиркор адлия химоясида.
Зомин туманидаги “Жахон-Нур” фермер хўжалиги раҳбари У.Қодирқуловнинг туман ҳокимининг 28.03.2019 йилдаги 2174-сонли қарори билан фермер хўжалигининг ер майдони захирага қайтарилганидан норози бўлиб ёзган мурожаати ўрганиб чиқилди.
Ўрганиш натижасида адлия бошқармаси томонидан “Жахон-Нур” фермер хўжалиги манфаатида Зомин туман маъмурий судига Зомин туман ҳокимининг мазкур қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги ариза киритилди ва туман маъмурий судининг 2019 йил 23 октябрдаги ҳал қилув қарори билан ариза қаноатлантирилиб, Зомин туман ҳокимининг 2019 йил 28 мартдаги 2174-сонли қарори ҳақиқий эмас деб топилди ва мазкур қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш мажбурияти юклатилиши таъминланди.