Янгиликлар
14
"Муҳим сиёсий жараён ҳисобланган сайловларга тайёргарлик тадбирлари кенг кўламда олиб борилмоқда"
Мирзачўл туман адлия бўлими, хотин-қизлар қўмитаси, "Нуроний" жамғармаси билан ҳамкорликда маҳалла фуқаролар йиғинларида Сайлов кодексининг мазмун-моҳияти, сайловни ташкил этиш ва ўтказишда аҳамият қаратиш керак бўлган муҳим жиҳатлар, янгиликлар ва бошқа масалалар юзасидан давра суҳбатлари ташкил этилмоқда. Тарғибот тадбирлари семинар тренинг, маъруза, савол-жавоблар шаклида ҳам олиб борилмоқда.