Янгиликлар
15
Байроғим - ғурурим.
18 ноябрь - Давлат байроғи тўғрисидаги Қонун қабул қилинган кунга бағишлаб вилоят хокимлиги, адлия бошкармаси ва бошқа идоралар ҳамкорлигида Темур дарвоза атрофидаги қир-адирликларга 90×60 метр хажмдаги байроқ ёйиб чиқилди. Ёшлар, ҳарбийлар, спортчилар иштирокида амалга оширилган бу тадбир барчага кўтаринки кайфият бахш этгани рост. Мамлакатимизнинг турли вилоятларини боғлаб турувчи халкаро ахамиятга эга М 39 йўлидан ўтаётган юртдошларимиз ва чет эллик меҳмонлар ҳам бевосита бу акцияга жуда катта қизиқиш билдирдилар.