Янгиликлар
20
Тарғибот тадбирлари давомида юртдошларимизнинг ҳуқуқий билимлари оширилмоқда.
Мирзачўл туман адлия бўлими, Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, "Оила" илмий-амалий маркази, Хотин-қизлар қўмитаси, туман "Нуроний" жамғармаси раиси ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда туманнинг Мирзадала ва Ўзбекистон маҳалла фукаролар йиғинларида "Одам савдосига қарши курашиш тугрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, "Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент қарори, "Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, "Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида"ги Қонун ҳамда Сайлов Кодексининг мазмун-моҳиятини тушунтириш юзасидан давра суҳбати ўтказилди. Шу билан бирга фуқаролар йиғинларида уйма-уй юриш орқали ногиронлиги бор, кекса ёшдаги жами 12 нафар фуқаролардан сайёр тартибда мурожаатлар қабул қилиниб жойида ҳуқуқий тушунтириш бериш, тиббий ёрдам кўрсатиш орқали барча мурожаатлар тўлиқ каноатлантирилди.