Bog'lanish

Telefon
+998 72 221 50 50

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008

Янгиликлар

28

Тадбиркорлар ҳуқуқ ва манфаатлари доимо ҳимояда.


Жиззах вилояти адлия бошқармаси, Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони, Жиззах вилоятидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси, Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси ўртасида "Тадбиркорлик субъектларининг муаммоларини ўрганиш ва бартараф этиш, уларнинг қонуний манфаатларини самарали ҳимоясини таъминлаш тўғрисида"ги ҳамкорлик қўшма келишувига асосан Фориш туманида сайёр қабул ташкил этилди. Аксарият муаммоларга айнан мана шундай сайёр қабуллар давомида ечим топилаётгани давлат идоралари айнан халқимизга ҳизмат қилаётганини амалда исботламоқда, десак хато бўлмайди. Мурожаатларининг ижобий ҳал этилишига умид қилиб келган тадбиркорларнинг фаолиятига тўсиқ бўлаётган муаммоларни ўз вақтида ҳал этиш эса энг долзарб масаладир. Ҳар бир тадбирокр учун ҳуқуқий билим ниҳоятда муҳим саналади. Бугунги ислоҳотлардан, яратилаётган имкониятлардан хабардор бўлиш ва ўз фаолиятида уларни қўллай олиш самарали натижа беради. Сайёр қабул давомида 15 нафардан ошиқ тадбиркорларга ҳуқуқий маслахатлар берилди. Шу билан бирга тадбиркорларнинг фаолиятлари билан яқиндан танишиш, меҳнат шароитларини ўрганиш мақсадида мутасаддилар иштирокида жойларга чиқилди. Ўрганишлар жараёнида эса вилоят адлия бошқармаси ходимлари томонидан айнан тадбиркорлар учун яратилган имкониятлар, уларга берилган енгилликлар, янги қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини тушунтириш бўйича ҳам тарғибот ишлари олиб борилди. Ишбилармон ва шижоатли тадбиркорларимиздан бири Нодира Исомиддинова мана шундай кенг имкониятлардан фойдаланиб тадбиркорлик фаолиятини янада кенгайтирмоқчи. Бир сўз билан айтганда, инсон манфаатлари, юрт фаровонлигини таъминлашда халқ билан мулоқот қилиш, уларнинг орзу-ниятлари, ҳаётий муаммолари ва эҳтиёжларини ўрганиш, уларни ҳал этиш юртдошларимизнинг эртанги кунга ишончини оширишга ҳизматқилади.