Янгиликлар
03
Коституциянинг 27 йиллиги муносабати билан учрашувлар ўтказилмоқда.
Пахтакор тумани ҳокимлиги биносида Коституциянинг 27 йиллиги муносабати билан умумтаьлим мактаблари, мактабгача таълим муассасаси ва меҳрибонлик уйлари ўқувчилари билан "Адлия ва ёшлар", "Прокурор ва ёшлар" учрашувлар бўлиб ўтди.
Учрашувда туман адлия бўлими, прокурори, туман ҳокими ўринбосари, Ёшлар иттифоқи рахбари иштирок этиб, ёшлар билан Коституция билимдони, Сиз ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларингизни биласизми мавзуларида викторина сўровлари ўтказилди. Тадбирда туман покурори, адлия бўлими ходимлари, туман ҳокими ўринбосари ва Ёшлар иттифоқи рахбари маърузалари тингланди. Иштирокчиларга Конституция мазмун моҳияти, охирги ўзгартиришлар етказилди.