Bog'lanish

Telefon
+998 72 221 50 50

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008

Янгиликлар

12

Коррупция иллатига тоқатсизлигимизни оширамиз!


Ҳудди шу мазмундаги давра суҳбати, Жиззах вилояти адлия бошқармаси ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими ходимлари томонидан вилоят солиқ бошқармасида бўлиб ўтди.

Албатта, коррупциянинг жамиятни турли йўллар билан исканжага оладиган даҳшатли иллат эканлигини барчамиз биламиз. Шу сабабли, бошқарманинг шахсий таркибига коррупциянинг маиший, ишбилармонлик ва олий ҳокимият органлари коррупцияси турлари мавжудлиги, уларнинг салбий оқибатлари, улардан сақланиш, уларга қарши курашиш усуллари тўғрисида маълумот ва тавсиялар бериб ўтилди.

Шунингдек, қатнашчиларга Президент Ш.М.Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 27 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасининг мазмун-моҳияти етказдирилди.