Янгиликлар
19
Коррупция-жамият ривожига тўсиқ.
Коррупцияга қарши курашиш бўйича давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида Жиззах вилоят адлия бошқармаси масъуллари томонидан вилоят ОИТС га қарши курашиш марказида тарғибот тадбири ташкил этилди. Ушбу тадбирда йиғилганларга коррупция жиноятининг турлари, унинг салбий оқибатлари, уни келтириб чиқарувчи сабаблар тушунтирилиб, унга қарши курашиш юзасидан таклиф ва тавсиялар берилди. Шунингдек, тадбир давомида марказ ходимларига ''Хотин қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида''ги Ўзбекистон Респбликасининг қонуни''нинг мазмун-моҳияти етказдирилиб, берилган саволларга мутахассислар томонидан батафсил жавоблар берилди.
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими