Янгиликлар
21
''Ҳуқуқий тарғибот аълочиси'' кўкрак нишони ўз эгасига топширилди
Жиззах вилоят Солиқ бошқармаси матбуот хизмати раҳбари Урдушева Гулчеҳра Адлия вазирининг 2019 йил 29 ноябрдаги 363-сон буйруғига кўра ''Ҳуқуқий тарғибот аълочиси'' кўкрак нишони билан тақдирланган. Шу муносабат билан, Жиззах вилоят адлия бошқармаси маъсуллари томонидан вилоят солиқ бошқармасида кўкрак нишони ва мукофот пулини ўз эгасига топшириш тадбири ташкил этилди.Тадбирда сўзга чиққан Солиқ бошқармаси ходимлари аввало мукофот эгасини самимий муборакбод этиб, сўнгра қилинган меҳнат ва шижоатнинг маҳсули бўлган ушбу эътибордан бошлари кўкга етганлигини, бунинг учун одилона танлов қилган Адлия вазирлиги ва Солиқ қўмитаси раҳбарларига ўз миннатдорчилигини билдиришди.