Янгиликлар
25
Ўзбекистон Республикаси бош вазир қабулхонаси ва Республика ишчи гуруҳларининг сайёр қабуллари ўтказилмоқда. Унда Адлия вазири ўринбосари Тўлқин Абдусатторов иштирок этмоқда.
Жиззах шахридаги "Ёшлар инновацион маркази"да Жиззах шаҳар, Бахмал, Ғаллаорол, Фориш, Зомин, Зарбдор, Янгиобод тумани тадбиркорлари учун Ўзбекистон Республикаси бош вазир қабулхонаси ва Республика ишчи гуруҳларининг сайёр қабуллари ўтказилмоқда. Унда Адлия вазири ўринбосари Тўлқин Абдусатторов иштирок этмоқда. Хозиргача 200 дан зиёд тадбиркорларнинг мурожаатлари тингланди. 50 дан зиёд тадбиркорларнинг муаммолари алоҳида назоратга олинди ва тез фурсатда ижобий ҳал этилишини таъминлаш мақсадида мутасадди ташкилотларга топшириқлар берилди.