Янгиликлар
26
Сайёр қабул ўтказилди.
Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни ижросини таъминлаш мақсадида, Жиззах вилоят адлия бошқармаси бошлиғи томонидан тасдиқланган жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини сайёр қабул қилиш бўйича 2019 йил 2-ярим йиллик режасига асосан Жиззах вилоят адлия бошқармаси бошлиғи 1-ўринбосари Э.Махаммадиев томонидан 2019 йил 19 декабрь куни Зафаробод туман Халқ қабулхонасида сайёр қабул ўтказилди. Қабул жараёнида 25 та фуқароларнинг мурожаатлари қабул қилиниб, уларга тушунтиришлар берилди ҳамда айрим мурожаатлар бошқарманинг иш юритувига қабул қилинди.