Bog'lanish

Telefon
+998 72 221 50 50

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008

Янгиликлар

09

Мурожаатлар билан ишлаш – адлия органларининг устивор вазифаси


Жойларда ўтказилаётган сайёр қабуллар аҳолини қийнаб келаётган долзарб муаммоларни тезкорлик билан ҳал этишда катта аҳамият касб этиб келмоқда.
  Зеро, Давлатимиз раҳбари томонидан “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” дея илгари сурган ғоянинг замирида қанчалик чуқур маъно борлигини сайёр қабулларда кўтарилаётган масалаларни ҳал этиш асносида тушуниб ҳис этиш мумкин.
  Бу борада Жиззах вилоят адлия бошқармаси раҳбариятининг тасдиқланган графиклар асосида туманларда ўтказаётган сайёр қабулларида ҳам алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.
  Хусусан, вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Э.Махаммадиев томонидан 2019 йил декабрь ойида Зафаробод туманида ўтказган сайёр қабулида адлия органларининг фуқароларни ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги функционал вазифларидан келиб, аксарият мурожаатлар жойида ҳал этилишига аҳамият берилди. Қабул жараёнида 30 га яқин фуқароларнинг турли масаладаги мурожаатлари эшитилди ва уларни жойида ҳал этиш чоралари кўрилди.  
  Сайёр қабулда Зафаробод тумани, Узун ҚФЙ, Заминдор кўчаси 87-уйда яшовчи Холмўмин Қамбаровни “Зафаробод пахта тозалаш заводи” АЖда ишлаган даврида меҳнатдан майиб бўлганлиги учун 4.642.000 сўм товон пулини тўлаб берилмаётганлиги бўйича мурожаати мутассадди ташкилот раҳбари иштирокида муҳокама қилиниб, адлия органлари аралашуви билан Холмўмин Қамбаровга 4.642.000 сўм товон пулини тўлаб берилиши таъминланди.
  Туман марказидан олисда жойлашган Лолазор ҚФЙ, Дўрмон кўчаси 2-уйда яшовчи фуқаро Ойсанам Оллаёровани 1 йилдан буён суюлтирилган газ балони етказиб бериш бўйича муаммоси тегишли ташкилотлар томонидан ҳал этилмасдан келган. Қабулда мазкур масала кўриб чиқилиб, Ойсанам Оллаёровага 1 дона маиший газ балони етказиб берилиб, муаммоси тезкорлик билан ҳал этилди.
  Адлия бошқармаси томонидан бу каби сайёр қабуллар вилоятнинг барча туманларида ўтказилиб, аҳолини қийнаб келаётган муаммоларнинг жойида, тезкорлик билан ҳал этиш ишлари давом эттирилмоқда.