Янгиликлар
13
Ватанни асраш мардларга ҳосдир !
Ватан муқаддас, уни ҳимоя қилиш эса шарафли бурчдир. Юртимиз тинчлигини кўз қорачиғидек асрайдиган, керак бўлса жонини фидо қиладиган ҳарбийлар жасорати мамлакатимиз ёшлари учун ҳақиқий маънодаги намунадир. Она ватанга меҳр ҳар бир инсон қалбига мана шундай шарафли касб эгалари мисолида сингиб боради. Ватанпарварлик ойлиги доирасида вилоят адлия бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Жиззах вилояти бошқармаси ҳамда Жиззах вилоят юридик коллежи ҳамкорлигида тадбир ташкил этилди.
Дастлаб миллий армиямизнинг жанговор салоҳиятини ўзида акс эттирган кўргазма ташкил этилиб, унда ўқувчи ёшлар ҳарбий қурол-аслаҳалар билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлдилар. Мамлакатимиз қуролли кучлари нуфузи йилдан йилга ошиб бормоқда. Бу эса ўсиб келаётган ёш ўғлонлар қалбида ватан ҳимоясига дахлдорлик туйғусини янада юксалтиради.
Тадбир давомида 3 та жамоа - харбийлар, вилоят адлия бошқармаси ходимлари ва коллеж ўқувчиларидан иборат гурухлар спортнинг бир нечта турлари бўйича куч синашдилар.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармойиши юзасидан амалга оширилаётган тадбирлар вилоятимизнинг барча ҳудудларида мана шундай кўтаринки рухда ташкил этилмоқда. Бу эса Ватан ҳимоясини муқаддас бурч деб билган барча йигитларимиз учун чексиз ғурур ва ифтиҳордир.