Янгиликлар
14
Қонунларга амалиётга жорий этилиши учун фуқаролар ундан хабардор бўлишлари лозим
Фориш туман адлия бўлими томонидан Жиззах вилоят Ермулккадастр ДК Фориш туман филиалида ходимлар билан кўсмас мулк объектларини ҳамда ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш билан боғлиқ қонун ҳужжатларига риоя этилиши юзасидан тарғибот тадбири ўтказилди. Шунингдк, тадбирда Президентининг 4546-сон Бюрократик тўсиқларни янада қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора тадбирлари тўғрисидаги қарори, Ўзбекистон Республикасининг Корупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонуни(Ўрқ 419), Ксаба уюшмалари тўғрисидаги қонуни (Ўрқ 588) мазмуни тушунтириб ўтилди.