Bog'lanish

Telefon
+998 72 221 50 50

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008

Янгиликлар

15

Ватан ҳимояси муқаддас бурч


14 январь Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Жиззах шаҳридаги 8-умумтаълим мактабида ташкил қилинган тадбирда адлия бўлими ходимлари ҳам иштирок этишди. Тадбир дастури икки қисмдан иборат бўлиб, биринчи қисмда мактаб ўқувчиларининг турли хил саҳна кўринишлари намойиш қилинди. Тадбир давомида адлия бўлими ходими сўз олиб, йиғилганларни Ватан ҳимоячилари куни билан табриклаган ҳолда бугунги кунда ҳарбий соҳада фаолият олиб бораётган хизматчиларга қонунчиликда белгиланган имтиёзлар тўғрисида ҳуқуқий тушунтиришлар бериб ўтди. Дастурнинг иккинчи қисмида қатнашчилар учун ҳарбий техника ва қурол-аслаҳаларнинг кўргазмали намойиши бўлиб ўтди.