Янгиликлар
15
Ёшлар келажак бунёдкори
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 декабрь куни Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабда мамлакат ёшлари билан бўлиб ўтган учрашувида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлик тизимидаги ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказиш топширилган.
Ушбу топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида Жиззах вилоят адлия бошқармаси томонидан белгиланган графикга асосан тизимда фаолият олиб бораётган ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда бошқарма бошлиғи Ш.К.Саидов иштирок этиб, Ш.Муртазовни адлия бошқармаси ёшлари етакчиси бўлиб сайлангани билан чин қалбдан табриклаб, Давлатимиз раҳбарининг ишончини оқлайдиган навқирон ёшлар билан ишлашида улкан зафарлар тилади.Шунингдек, мавжуд муаммо ва таклифлар ўртага ташланиб, ёшларнинг фикрлари билан ўртоқлашилди.