Янгиликлар
17
"Тв-шарҳ" кўрсатувида қонун ҳужжатлари мазмун-моҳияти муҳокама этилади.
Эндиликда ҳар якшанба куни Жиззах вилоят телерадиокомпаниясининг кечки дастурлари орқали вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан "ТВ шарх" кўрсатуви эфирга узатилади. Кўрсатувнинг бу галги сони Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Бюрократик тўсиқларни янада қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" ги қарори мазмун-моҳиятига бағишланади. Мазкур кўрсатувни 19 январ соат 19:30 да Жиззах вилоят телерадиоканали орқали томоша қилишингиз мумкин.