Янгиликлар
20
Ҳуқуқий тарғибот давр талаби
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарорида белгилаб қўйилганидек Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг асосий вазифаларидан бири бу ҳуқуқий тарғиботни амалга оширишдир. Ушбу вазифани тўлиқ амалга ошириш мақсадида Жиззах вилоят адлия бошқармаси Жиззах шаҳар адлия бўлими 2019 йил хисобига 3.578 та тарғибот тадбирлари, шу жумладан 3.352 марта оғзаки (876 та маърузалар, 144 та семинарлар, 102 та давра суҳбатлари ва 2.230 та уйма-уй бориб ўтказилган тарғиботлар), 6 та ёзма, 62 та кўргазмали ва 158 марта ОАВларда ҳуқуқий тарғибот ишлари амалга оширилди.