Bog'lanish

Telefon
(372) 223-53-58

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008

Янгиликлар

31

Давлат рўйхатига олиш тартиблари


Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги ҳамда Жиззах вилоят адлия бошқармаси томонидан давлат солиқ, статистика бошқармалари, вилоятдаги барча туман ва шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш инспекциялари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирокида ўқув-семинар ташкил этилди.IMG324.jpg

Тадбирда таъкидланганидек, бугунги кунда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг роли ва мавқеи ошиб, муайян ижтимоий, аҳлоқий ва маиший тартиб қоидаларига риоя қилиш, тинчлик ва осойишталик, ўзаро меҳр-оқибат аҳилликни таъминлашга хизмат қиладиган маънавий ва ижтимоий-иқтисодий вазифаларни ўтаб келмоқда.

Шунингдек, мамлакатимизда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари–маҳаллалар фаолиятини тубдан янгилаш, уларни жамиятимиз таянчига айлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Маҳалланинг роли ва нуфузини ошириш, ҳуқуқ ҳамда ваколатларини кенгайтириш йўлида кўплаб ишлар амалга оширилиб, улар ўтказилаётган қатор чора-тадбирларда ўз ифодасини топмоқда. Ушбу чора-тадбирлар натижасида фуқаролар йиғинлари кучли фуқаролик жамиятини шакллантиришда кенг кўламли ислоҳотларнинг таъсирчан бўғинига айланмоқда.

Жумладан, “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини тартибга солиш бўйича қонунчилик базаси яратилди. Хусусан, жорий йилда Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Қонунининг янги таҳрири қабул қилинганлиги муҳим аҳамият касб этмоқда.

Шунингдек, тадбирда сўзга чиққанлар ушбу Қонуннинг 8-моддасига мувофиқ фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари юридик шахс ҳуқуқларидан фойдаланиши, белгиланган намунадаги муҳрга эга бўлиши ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ҳисобга олиниши кераклиги ҳақида йиғилганларга атрофлича маълумот бердилар.

IMG339.jpg

Бундан ташқари мазкур Қонунга мувофиқ фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 10 июлдаги “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини ташкил этиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Мазкур қарор асосида Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ҳисобга олиш тўғрисидаги Низом тасдиқланиб, ушбу Низомда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ҳисобга олиш тартиби белгиланган.

Тадбирда ушбу Низомга мувофиқ ҳисобга олиш фуқаролар йиғини жойлашган жойдаги маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, яъни туман (шаҳар) ҳокимлиги ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш инспекциялари томонидан амалга оширилиши белгилаб қўйилганлиги таъкидланди.

Тадбир якунида ушбу Қонун билан белгиланган амалий вазифалар юзасидан қилинаётган ишлар ҳам атрофлича муҳокама қилиниб бир қатор вазифалар белгилаб олинди.