Bog'lanish

Telefon
+998 72 221 50 50

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008

Янгиликлар

23

Тадбиркорлик билан боғлиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар моҳияти ва аҳамияти тадбиркорлар эътиборига етказилди.


2020 йилнинг 23 январь куни Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича Бош вазир қабулхонаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳузуридаги тадбиркорлар қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили вилоят ходими, вилоят адлия бошқармаси, вилоят солиқ бошқармаси ҳамкорликда Жиззах шаҳрида фаолият олиб борадиган тадбиркорларга сайёр қабул ва ўқув-семинар ташкил этди.
Ушбу тадбирда тадбиркорларни олдидаги муаммоли мурожаатлари ҳал этилиши учун қабул қилиниши билан биргаликда, уларга Солиқ кодексига киритилган ўзгартиришлар ва қўшимчалар, Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 8 январдаги 8-сонли қарори мазмун моҳияти ҳам содда, халқчил тилда етказилди. Мавзуга оид берилган саволларга ташилотчилар томонидан жавоблар берилди.
Ушбу тадбир Ўзбекистон 24 телеканалида эфирга узатиш учун ёзиб олинди.