Янгиликлар
24
Президент Ш.М.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга мурожаатномаси адлия бошқармаси ходимлари томонидан кузатиб борилди.
Жиззах вилоят адлия бошқармаси раҳбарияти ва ходимлари Давлатимиз Раҳбарининг 2020 йил 24 январдаги Олий Мажлисга мурожаатномасини бошқарма фаоллар залида телевидения орқали кузатиб борди.
«Жамият – ислоҳотлар ташаббускори» деган янги ғоя, кундалик фаолиятимизга тобора чуқур кириб бораётганлигини, шу вақтгача бизда ҳар доим бош ислоҳотчи — давлат бўлиб келганлиги ва бу сиёсат даражасига кўтарилганлигини, энди эса ислоҳот жамиятдаги ҳақиқий ҳолатдан келиб чиқиб белгиланиши тўғрисида маълумотга эга бўлдилар.
Шунингдек, бундан кейин халқни қийнаётган муаммолар ОАВ, ижтимоий тармоқлардаги кайфиятлар, халқ қабулхоналари ва бошқа «барометрлар» орқали аниқланиши, Рақамли Ўзбекистон — 2030 дастури ишлаб чиқилиши, Ўзбекистонда Экспорт-кредит агентлиги ташкил этилиши, экспорт қилишда замонавий суғурта хизматлари жорий қилиниши, автомобиль ва ҳаво транспорти харажатларини қисман давлат томонидан қоплаб бериш механизми жорий этилиши тўғрисида шунингдек, мурожаатномада келтирилган бошқа маълумотларга ҳам эга бўлдилар.
Юртбошимизнинг ушбу мурожаатномасида келтирилган талаб ва таклифлардан, Адлия вазирлиги олдига қўйилган вазифалардан келиб чиқиб, бошқарма ходимлари келгусидаги ўз фаолиятларида ушбу мурожаатдан хулоса чиқариб ишлашлари шубҳасиз.