Bog'lanish

Telefon
(372) 223-53-58

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008

Янгиликлар

05

Вилоят босқичи якунланди


“Энг намунали фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи” республика кўрик-танловининг Жиззах вилояти босқичи бўлиб ўтди.

“Обод турмуш йили” Давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида Жиззах вилояти ҳокимлиги ҳамда “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими томонидан ўтказилган ушбу танловда туман ва шаҳар босқичларида муваффақиятли иштирок этган фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари белгиланган шартлар бўйича ғолиблик учун баҳс олиб борди.

Танлов доирасида маҳалла фаоллари жамиятда маҳалла институтининг нуфузини янада ошириш, ҳудудда маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, обод турмуш ғояси мазмун-моҳиятини оммага кенг тарғиб этиш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, жамоатчилик назоратини амалга ошириш тизимини такомиллаштириш, ижтимоий шериклик муносабатларини кенгайтириш бўйича ўзаро тажриба алмашдилар. Иштирокчиларнинг иш фаолиятига оид фотоальбомлар, плакат ва стендлар ҳамда ҳунармандчилик ишлари кўргазмалари намойиш этилди.

Танлов якунига кўра, Жиззах туманининг “Учтепа” маҳалла фуқаролар йиғини ғолиб деб топилиб, танловнинг мамлакат босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Турли номинациялар бўйича энг яхши деб топилган маҳалла фуқаролар йиғинларига диплом ва эсдалик совғалари топширилди.