Bog'lanish

Telefon
+998 72 221 50 50

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008

Янгиликлар

29

''Очиқ адлия'' (Open Justise) дастури амалда


Бугунги кунда вилоят адлия бошқармаси, туман (шаҳар) адлия бўлимларининг ҳокимларга ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг туманлар (шаҳарлар) тузилмаларига қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўллаш бўйича маслаҳатлар бериш, давлат органлари ва ташкилотлари туман (шаҳар) тузилмаларининг қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини ташкил этиш бўйича фаолиятига услубий раҳбарлик қилиш ва мувофиқлаштириш, қабул қилинаётган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг моҳияти ва аҳамиятини туманлар тузилмаларидаги ижрочиларга етказиш, “республика — вилоят — туман — маҳалла” принципи бўйича ҳуқуқий тарғибот ва аҳолининг ҳуқуқий саводсизлигига барҳам бериш борасида, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва суд органлари билан биргаликда чора-тадбирларни амалга ошириш, туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари ва халқ депутатлари Кенгашларининг қарорларини қонун ҳужжатларига, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мақсад ва вазифаларига мувофиқлиги нуқтаи назаридан ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш ва таҳлил қилиш, унинг барқарорлиги ва бир хиллигини таъминлаш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, ўз ваколатлари доирасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, давлат органлари ва ташкилотларининг туман (шаҳар) тузилмаларида ҳуқуқни қўллаш ҳолатини мониторинг қилиш, юридик хизмат ходимлари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва методик таъминлаш каби асосий вазифалари мавжуд.
Адлия органлари тизимида коррупцияга қарши курашиш механизмини янада такомиллаштириш мақсадида жамоатчилик назорати вакиллари, журналист ва блогерлар билан, шунингдек фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан яқин ҳамкорлик йўлга қўйилган.