Bog'lanish

Telefon
+998 72 221 50 50

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008

Янгиликлар

30

Коррупцияга қарши муросасизлик-мамлакат тараққияти кафолати


Ушбу мазмундаги тарғибот тадбири Жиззах вилоят солиқ бошқармасида Коррупцияга қарши кураш бўйича вилоят идоралараро комиссияси аъзолари-ДХХ,прокуратура,адлия масъуллари томонидан ташкил этилди. Тадбирда 70 га яқин бошқарманинг аппарат ходимлари хамда ОАВ иштирок этди.
Тадбирда вилоят адлия бошқармаси бўлим бошлиғи У.А.Абдиев сўзга чиқиб, ҳар қандай жамиятнинг иқтисодий, ижтимоий, маънавий ҳаётига хавф соладиган, қолаверса, мамлакат тараққиётига тўсиқ бўладиган, жамият ҳаётида давлат органларига бўлган ишончсизликнинг ошишига сабаб бўладиган иллат коррупция эканлиги, мамлакатимизда бир неча йиллардан буён ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этишнинг умумий стратегиясини амалга ошириш доирасида қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш ва бунда коррупцияга қарши курашиш юзасидан қатор чора-тадбирлар амалга ошириб келинаётганлигини айтиб ўтди.
Шунингдек, коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш билан боғлиқ ҳуқуқий механизмларни такомиллаштиришга қаратилган бир қатор муҳим норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинганлигини таъкидлади.
Жумладан, давлат органлари фаолиятининг очиқлигини ва уларнинг ҳисобдорлигини таъминлаш, давлат бошқаруви тизимининг самарадорлигини ошириш, давлат органларининг, улар мансабдор шахсларининг ва бошқа ходимларининг ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариши юзасидан масъулиятини кучайтириши, коррупцияга қарши биргаликда курашиши лозимлигини айтиб, барча иштирокчиларни ушбу иллатга қарши муросасиз бўлишга чақирди.