Bog'lanish

Telefon
+998 72 221 50 50

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008

Янгиликлар

03

Мурожаатлар ижроси назоратга олинди.


Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни ижросини таъминлаш мақсадида, Жиззах вилоят адлия бошқармаси бошлиғи томонидан тасдиқланган жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини сайёр қабул қилиш бўйича 2020 йил 1-ярим йиллик режасига асосан Жиззах вилоят адлия бошқармаси бошлиғи 1-ўринбосари Э.Махаммадиев томонидан 2020 йил 29 январь куни Ғаллаорол туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасида сайёр қабул ўтказилди. Қабул жараёнида 13 та фуқароларнинг мурожаатлари қабул қилиниб, ижроси назоратга олинди.