Bog'lanish

Telefon
+998 72 221 50 50

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008

Янгиликлар

06

Жиззах вилояти адлия бошқармаси тизимидаги мавжуд бўш иш ўринлари ҳақида маълумот



ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ ТИЗИМИДАГИ
МАВЖУД БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ

№    Вакант лавозим номи    Ойлик маоши    Малакага оид талаблар    Асосий вазифаси
ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ
ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ  ТУМАН (ШАҲАР) АДЛИЯ БЎЛИМЛАРИ

1    Жиззах шаҳар адлия бўлими бош маслаҳатчиси    3 000 000 сўм     Олий, ҳуқуқшунос    Ҳокимларга ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг туманлар (шаҳарлар) тузилмаларига қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўллаш масалалари бўйича маслаҳатлар бериш;
давлат органлари ва ташкилотлари туман (шаҳар) тузилмаларининг қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини ташкил этиш бўйича фаолиятига услубий раҳбарлик қилиш ва мувофиқлаштириш;
қабул қилинаётган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини туманлар тузилмаларидаги ижрочиларга етказиш, «республика – вилоят – туман – маҳалла» принципи бўйича ҳуқуқий тарғибот ва аҳолининг ҳуқуқий саводсизлигига барҳам бериш борасида, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва суд органлари билан биргаликда чора-тадбирларни амалга ошириш;
туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари ва халқ депутатлари Кенгашларининг қарорларини қонун ҳужжатларига, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мақсад ва вазифаларига мувофиқлиги нуқтаи назаридан ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш;
ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш ва таҳлил қилиш, унинг барқарорлиги ва бир хиллигини таъминлаш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;
инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, ўз ваколатлари доирасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш;
давлат органлари ва ташкилотларининг туман (шаҳар) тузилмаларида ҳуқуқий ишларнинг ҳолатини мониторинг қилиш, шунингдек, уларнинг юридик хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва методик таъминлаш белгилансин.
2    Ш.Рашидов тумани адлия бўлими бош маслаҳатчиси    3 000 000 сўм     Олий, ҳуқуқшунос    
ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ ДАВЛАТ НОТАРИАЛ ИДОРАЛАРИ НОТАРИУС ЁРДАМЧИСИ
1    Зомин туман 1-сон ДНИ нотариус ёрдамчиси    1 000 000 сўм    Олий, ҳуқуқшунос
    Нотариал ҳаракатларни амалга оширишда иштирок этиш;
битимлар, аризалар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини тузиш;
ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари ва дубликатларини, улардан кўчирмаларни тайёрлаш;
нотариал ҳаракатларни амалга ошириш масалалари юзасидан тушунтиришлар бериш;
жисмоний ва юридик шахсларга ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини амалга оширишда кўмаклашиш, уларнинг ҳуқуқ
ва мажбуриятларини тушунтириш;
юридик жиҳатдан бехабарлик жисмоний ва юридик шахслар зарарига фойдаланмаслиги учун амалга оширилаётган нотариал ҳаракатларнинг оқибатлари ҳақида уларни огоҳлантириш;
ҳар ой ва чоракда амалга оширилган нотариал ҳаракатлар бўйича тасдиқланган шакл асосида ҳисоботлар тузилиши ва адлия бошқармасига вақтида топширилишини таъминлашда нотариусга кўмаклашиш;
Нотариуснинг топшириғига кўра ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни амалга оширади.
2    Ғаллаорол туман 2-сон ДНИ нотариус ёрдамчиси            
3    Ғаллаорол туман 3-сон ДНИ нотариус ёрдамчиси            
4    Арнасой туман ДНИ нотариус ёрдамчиси            
5    Зафаробод туман ДНИ нотариус ёрдамчиси            
ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ ДАВЛАТ НОТАРИАЛ ИДОРАЛАРИ НОТАРИУС КОТИБИ
1    Ш.Рашидов туман 1-сон ДНИ
нотариус котиби    800 000 сўм    Олий ёки ўрта махсус маълумот    Нотариал ҳужжатларнинг лойиҳаларини тайёрлаш;
статистик ҳисоботларни тузиш ва таҳлил қилишда қатнашиш;
нотариал ҳаракатни умумлаштиришда иштирок этиш;
ҳар ой ва чоракда амалга оширилган нотариал ҳаракатлар бўйича тасдиқланган шакл асосида ҳисоботлар тузилиши ва адлия бошқармасига вақтида топширилишини таъминлашда нотариусга кўмаклашиш;
нотариал идорада нотариал иш юритиш ҳужжатлари ва материалларининг бут сақланиши, архив ишларини юритишни таъминлаш;
Нотариус ва нотариус ёрдамчисининг топшириғига кўра ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни амалга оширади.
Ойлик иш ҳақидан ташқари ижтимоий ҳимоялашга қаратилган қуйидаги чоралар ва тўловлар таъминланади:
- ойлик иш ҳақига мартаба даражалари учун ва кўп йиллик хизмати учун қўшимчалар (бундан ташқари, мукофот пули, моддий ёрдам ва бошқалар) қўшиб борилади;
- адлия органлари ходимларига бериладиган махсус унвон – мартаба даражалари берилади;
- ходимларнинг озиқ-овқат харажатларини қисман қоплаш учун ҳар ойлик компенсация тўлови (энг кам ойлик иш ҳақи миқдорида);
- Меҳнат кодексида белгиланган 6 та байрам ва 4 та чорак якунлари бўйича ойлик иш ҳақи фонди миқдорида мукофот пуллари;
- ходим таътилга чиққанда икки ойлик иш ҳақи фонди миқдорида моддий ёрдам пули;
- ходимга оилавий шароитига кўра ижтимоий муҳофаза қилиш тарзидаги пул маблағи (энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баравари миқдорида);
- қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотиб олиш учун йилда бир маротаба моддий ёрдам (энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баравари миқдорида)
- турли хил концерт ва театрларга чипталар ҳамда санаторий ва бошқа даволаш муассасаларига, шунингдек болалар оромгоҳларига йўлланмалар;
- ходимларга уй-жойларни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун компенсация тўлови;

Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар 2020 йил 15 февраль кунига қадар ўз шахсий варақасини jizzax@minjust.gov.uz электрон почтасига ёки Жиззах вилоят адлия бошқармаси Кадрлар бўлимига юборишлари лозим. Юборилаёган маълумотномада номзоднинг яшаш манзили ва телефон рақамлари тўғрисидаги ҳамда қайси иш ўрнига ҳужжат топшириш истаги ҳақидаги маълумотлар ҳам экс эттирилиши керак.