Bog'lanish

Telefon
+998 72 221 50 50

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008

Янгиликлар

07

Сайёр қабул ташкил қилинди.


Жиззах вилоят адлия бошқармаси, Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони, Жиззах вилоятидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси ўртасида "Тадбиркорлик субъектларининг муаммоларини ўрганиш ва бартараф этиш, уларнинг қонуний манфаатларини самарали ҳимоясини таъминлаш тўғрисида"ги ҳамкорлик қўшма келишувига асосан навбатдаги сайёр қабул ташкил қилинди. Мурожаатларининг ижобий ҳал этилишига умид қилиб келган тадбиркорларнинг фаолиятига тўсиқ бўлаётган муаммоларни ўз вақтида ҳал этиш эса энг долзарб масаладир. Қабул давомида 10 га яқин тадбиркорларнинг мурожаатлари тингланди ва муаммоларни ҳал этиш борасида тегишли ташкилот вакиллари ҳам таклиф этилди. Биргаликда муаммолар ўрганиб чиқилди ва шу ернинг ўзида айрим масалаларнинг ижобий ҳал этилишига эришилди.