Янгиликлар
10
Тизимли сайёр қабуллар-ҳуқуқий муаммоларни ўрганиш усулидир
Адлия бошқармаси томонидан тасдиқланган режа-графикка асосан ҳар ҳафтанинг чоршанба ва пайшанба кунлари соат 10.00 дан 13.00 гача вилоят Халқ қабулхонаси, туман Халқ қабулхоналари ҳамда Жиззах вилоятидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатини кўриб чиқиш қабулхонаси ва унинг туман бўлимлари биносида адлия бошқармаси бошлиғи ва жойлардаги туман адлия бўлимлари бошлиқларининг доимий қабуллари ўтказилмоқда. Шу хафта давомида ушбу қабуллар жараенида жами 118 фуқаролар қабул қилиниб, уларнинг масалалари хамкор ташкилотлар бирга ўрганилди. Ечимини топиш бўйича зарур кўрсатмалар берилди. Ўрганилиши талаб этиладиган тегишли мурожаатлар адлия органлари иш юритувига кирим қилиб олинди.