Bog'lanish

Telefon
+998 72 221 50 50

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008

Янгиликлар

11

Ёшларга эътибор, келажкка эътибор


2020 йил 7 февралрь куни туман Молия бўлимининг маънавият залида "Прокурор ва ёшлар" учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ғаллаорол туманида жойлашган “Халқ қабулхонаси” мудири Рахматулла Мамарасулович, Ғаллаорол туман прокурори С.Раззоқов, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Ғаллаорол туман Кенгаши раиси О.Назаров, туман адлия бўлими раҳбари Ш.Ғозиев ва тегишли ташкилот раҳбарлари ҳамда 7 нафар ишсиз аёл ва қизлар, 18 нафар ҳориж мамлакатларига бориб қайтиб келган ёшлар, 80 нафардан ортиқ туман ХТБ га қарашли 23-25-28-44-91 мактабининг ўқувчи ёшларлари қатнашдилар.  

     Учрашувда кўзланган мақсад “Хукуматимиз томонидан ёшларга оид фармон ва қарорларнинг мазмун моҳияти”, ёшларга яратиб берилаётган кенг имкониятлардан унумли фойдаланиш, “Ёшларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантиришга кўмаклашиш ва уларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этиш”, “Миграция соҳасидаги янгиликлар”, ёшларни турли ёт ғоялар таъсирига тушиб қолишини олдини олиш мақсадида ёшларни китобхонликка кенг жалб этиб уларнинг китобга бўлган қизиқишларини ортириш, шунингдек, вояга етмаган ва ёшларнинг ҳуқуқий онг, ҳуқуқий маданият ва саводҳонлигини ошириш улар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш ва ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида уларни оммавий равишда спорт тўгаракларига жалб этиш, доимий равишда мусобақа ва танловлар ташкил этиш”, мавзуларида давра суҳбатлари олиб борилди.

  Шунингдек, ёшларнинг муаммо ва камчиликлари ҳам ўрганилиб, айрим муаммолари шу ерни ўзида ҳал этилди. Давра суҳбати давомида ёшларнинг қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан атрофлича жавоб олишди. Учаршув якунида туманимиз фаол ёшлари фаҳрий ёрлиқ ва эсталик бадиий китоблар билан тақдирланди.