Bog'lanish

Telefon
+998 72 221 50 50

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008

Янгиликлар

13

Адлия тадбиркорга кўмакчи


Янгиобод туман адлия бўлими томонидан жорий йилнинг 12 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасида тадбиркорлар учун сайёр қабул ташкил этилди.

Янгиобод тумани "Райхона-Асадбек" фермер хўжалиги раҳбари Абдукодиров Абдувохид ва якка тартибдаги тадбиркор Аюббоев Равшанжонга Вазирлар Маҳкамасининг 30.01.2020 йилдаги "Оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш дастурлари доирасида боғдорчилик, узумчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори юзасидан иссиқхона ва интенсив боғни лизингга олиш юзасидан қилган мурожаатига ҳуқуқий тушунтириш берилди.