Bog'lanish

Telefon
(372) 223-53-58

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008

Янгиликлар

21

“Касаба уюшмалари тўғрисида”ги янги тахрирдаги Қонунини амалиётга тадбиқ этиш юзасидан тадбир ўтказаилди


Жиззах вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасида Ўзбекистон Республикасининг “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги янги тахрирдаги Қонунини амалиётга тадбиқ этиш юзасидан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши юридик бўлими мутахассиси, вилоят адлия бошқармаси ҳамда Федерациянинг вилоят бирлашмаси вакиллари иштирокида тадбир ўтказилди. Тадбирда вилоятдаги давлат корхона ва ташкилотларининг бошланғич касаба уюшмалари кўмиталари раислари қатнашди. Тадбир қатнашчиларига янги тахрирдаги Қонун мазмун-моҳияти, қонуннинг эски тахрирдаги қонундан фарқли жиҳатлари, қонуннинг тамойиллари, қонунда касаба уюшмаларига берилган имтиёзлар юзасидан тушунтиришлар берилди.