Bog'lanish

Telefon
(372) 223-53-58

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008

Янгиликлар

25

Ҳамшира аввалги лавозимига тикланди.


Янгиобод туман “Сармич” МФЙ Жулангар қишлоғида яшовчи фуқаро Муслима Шодиева меҳнат ҳуқуқлари бузилганлигидан норози бўлди.

У 2015 йил ноябрь ойида тўлиқ ставкали доя вазифасидан бола парвариши таътилига чиққанди. Фарзанди 3 ёшга тўлгач, 2018 йил декабрь ойида ишга қайтади. Бу орада ходим бир ойлик малака ошириш курсига жўнатилади. Малака оширишдан қайтган ҳамширага аввалги лавозими ўрнига 2019 йил январ ойида 0,25 ставка патранаж ҳамшира лавозимига буйруқ чиқарилади. Бу каби ҳолатлар Муслима туман адлия бўлимига мурожаат қилгач аниқланди.

Ўрганишлар натижасида Туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи меҳнат қонунчилиги талабларини бузганлиги учун маъмурий жавобгарликка тортилди. Муслима Шодиева эса аввалги вазифасига тикланди.

Ўткир ЖЎРАЕВ,

Янгиобод туман адлия бўлими бошлиғи