Bog'lanish

Telefon
(372) 223-53-58

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008

Янгиликлар

26

''Солиқ ҳуқуқшуноси'' ва ''Пенсионерлар ҳуқуқ марафони'' акциялари вилоятнинг барча туманларида давом этмоқда


Жиззах вилоят адлия бошқармаси томонидан тасдиқланган дастур ва чора-тадбирлар режасининг ижросини таъминлаш, аҳоли турли қатламларининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш, қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари мазмун-моҳияти вилоятнинг чекка ҳудудларида истиқомат қилаётган одамларга содда ва халқчил тилда етказдирлиши мақсадида бошқарма томонидан ''Солиқ ҳуқуқшуноси'' ва ''Пенсионерлар ҳуқуқ марафони'' акциялари ташкил этилган.
Жорий йилнинг февраль ойида Жиззах шаҳрида наъмунавий тарзда ''старт'' берилган ушбу акциялар вилоятнинг барча 12 та туманларида изчил давом этдирилмоқда.
Ушбу акция давомида адлия ходимлари томонидан шу кунга қадар 500 дан зиёд фуқароларга янги таҳрирдаги солиқ қонунчилиги ва пенсия таъминоти тўғрисидаги қонун ҳужжатлари юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, 17 нафар фуқаронинг турли мурожаатлари тегишли тартибда кўриб чиқиш учун иш юритувга қабул қилинди.
Шунингдек, янги таҳрирда қабул қилинган солиқ қонунчилигининг мазмун- моҳиятини тушунтириш юзасидан мутахассислар билан ҳамкорликда ўтказилаётган ушбу акция тадбиркорлар ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагидаги фуқароларга айни муддао бўлганлиги шубҳасиз.