Bog'lanish

Telefon
(372) 223-53-58

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008

Янгиликлар

02

Адлия бошқармаси бошлиғи қонун лойиҳалари муҳокамасида


2020 йилнинг 28 февраль куни бўлиб ўтаётган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси 2-ялпи йиғилиши олдидан Жиззах вилояти ҳокимлигида вилоятдан сайланган Олий Мажлис депутатлари, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари ҳамда тегишли мутассадди орган ва идоралар раҳбарлари иштирокида муҳокамага қўйиладиган ''Бола ҳуқуқлари кафолатлари тўғрисида''ги, ''Халқаро тижорат арбитражи тўғрисида''ги ''Метрология'' ҳамда ''Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида''ги қонун ҳужжатлари лойиҳалари, Бюджет кодексига киритилаётган ўзгартиришлар юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда сўз олган вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Ш.К.Саидов ушбу қонун ҳужжатлари лойиҳалари, уларнинг қабул қилиниши ҳамда уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилишиниг аҳамияти юзасидан иштирокчиларга ҳуқуқий тушунтиришлар ва ўз таклиф, мулоҳазаларини бериб ўтди.
Шунингдек, мажлис иштирокчилари томонидан берилган таклифлар қабул қилинди. Ушбу тадбир тавсилотлари Ўзбекистон 24 телеканали орқали шу куннинг ўзида эфирга узатилиши таъминланди.