Bog'lanish

Telefon
(372) 223-53-58

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008

Янгиликлар

03

Муддатидан олдин пенсия тайинланиши таъминланди


Арнасой тумани, Гулбахор ШФЙ, Т.Рисқулов кўчаси, 5-2-хонадонда яшовчи фуқаро З.Хусановнинг муддатидан олдин нафақага чиқаришда амалий ёрдам беришни сўраб қилган мурожаати вилоят адлия бошқармаси томонидан ўрганиб чиқилиб, ўрганишда вилоят Бандлик бош бошқармасига қонун ҳужжатлари бузилишини, уларнинг сабабларини ҳамда бунга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш ҳақида тақдимнома киритилди.

Натижада, Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг туман бўлими томонидан фуқаро З.Хусановга муддатидан олдин пенсия тайинланиши таъминланди.

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими бош маслахатчиси          Рахимова М