Bog'lanish

Telefon
(372) 223-53-58

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008

Янгиликлар

04

БТПЖ 13 та фуқаронинг 113 йиллик иш стажини ҳисобламади


Зафаробод туман адлия бўлими томонидан 13 нафар фуқароларнинг ҳисобланмай қолган иш стажларини тиклашда амалий ёрдам беришни сўраб қилган мурожаати юзасидан туман бюджетдан ташқари пенсия жамғармасида мониторинг ўтказилди.

Фуқароларга пенсия тайинлашда айрим хатоликлар кўп учрайди. Масалан, ишлаган даврдаги маълумотлар, шахсий таркибга оид буйруқ ва иш ҳақи ҳисоблаш китоблари архивга тўлиқ топширилмайди ва сақланмайди, фуқаролар иш стажларини тасдиқловчи иш ҳақи маълумотларини ишлаган ташкилотидан ололмайди ва ҳоказо.

Зафаробод туманида 13 нафар фуқаронинг ҳисобланмай қолган иш стажлари масаласидаги худди шундай мурожаатлари ўрганилиб, қуйидагилар аниқланди.

БТПЖ томонидан Р.Абриеванинг 2 йил 11 ой, У.Баянованинг 14 йил 10 ой, Б.Джапаров 6 ой, Ф.Жайнақованинг 4 йил 3 ой, А.Муратованинг жами 8 йил 4 ой, И.Наврузованинг 5 йил 11 ой ва яна бир нечта шу каби ҳолатларда фуқароларнинг ишлаган иш стажлари кўшиб берилмаган. Энг қизиғи эса Улуғмуратов Жумабой ўрнига “Улугмуродов Жумат” деб ёзилганлиги боис шу йиллардаги 20 йил иш стажлари ҳисобга олинмаган.

Ўтказилган мониторинг натижаси билан 13 нафар фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб маъмурий ишлар бўйича Зафаробод туман судига Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг иш стажини хисобига олмаслик ҳақидаги қарорларини бекор қилиш ва пенсия тайинлаш мажбуриятини юклаш ҳақида даъво аризалар киритилди. Киритилган даъво аризалар судда кўрилиб, тўлиғича 13 та ҳолат бўйича суднинг қаноатлантирилган қарорлари чиқарилиб, фуқароларнинг ҳаммаси бўлиб 113 йил 8 ой иш стажлари қўшиб берилди.