Bog'lanish

Telefon
(372) 223-53-58

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008

Янгиликлар

05

Ҳуқуқшунослик фани ўқитувчиларининг ҳуқуқий билимлари янада оширилмоқда


2020 йилнинг 4 март куни вилоят адлия ва халқ таълими бошқармалари томонидан тасдиқланган режа-график ижросини таъминлаш мақсадида Жиззах шаҳридаги ихтисослаштирилган 22-сонли умумтаълим мактабида ҳуқуқшунослик фани ўқитувчилари ҳамда юқори синф ўқувчиларининг ҳуқуқий билимларини янада ошириш, уларни янги қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти билан таништириш мақсадида ўқув-семинар ташкил этилди.
Ўқув-семинарда иштирокчиларга сўнги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун моҳияти ҳамда тасдиқланган режада белгиланган мавзу юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, тадбирда адлия бошқармаси бошлиғининг ўринбосари А.Эргашев ҳам иштирок этиб, мактабнинг 11-синф ўқувчиларига ''очиқ дарс'' ўтди.
Ушбу ўқув машғулотларининг ташкил этилиши ёшларда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятнинг янада ошишига, қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини чуқур англаб етишига хизмат қилиши шубҳасиз.
Ушбу ўқув машғулотлари эртага 5 март куни вилоятнинг барча туманларидаги мактабларда туман адлия бўлимлари ҳамда халқ таълими бўлимлари ҳамкорлигида методистлар ва ҳуқуқшунослик фани ўқитувчилари иштирокида ўтказдирилиши режалаштирилган.
Ушбу тадбир Ўзбекистон 24 телеканалида эфирга узатилиш учун тасвирга олинди.


https://telegra.ph/%D2%B2u%D2%9Bu%D2%9Bshunoslik-fani-%D1%9E%D2%9Bituvchilarining-%D2%B3u%D2%9Bu%D2%9Bij-bilimlari-yanada-oshirilmo%D2%9Bda-03-04