Янгиликлар
Фуқароларга 40 миллион сўм иш ҳақларини ундириб бериш учун даъво аризалари киритилди
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан жорий йилнинг февраль ойи давомида ҳодимларнинг ойлик иш ҳақини ўз вақтида ёки тўлиқ берилмаётганлиги, иш ҳақидан ноқонуний ушлаб қолинаётганлиги бўйича онлайн мурожаатларни қабул қилиш ва ҳал этиш бўйича акция эълон қилинган.
Шу муносабат билан Бахмал туман адлия бўлими томонидан ўтган февраль ойи давомида акция доирасида бир қатор ишлар амалга оширилган.
Жумладан, акция доирасида бўлимга жами 17 та фуқароларнинг мурожаатлари келиб тушган бўлиб, шундан 3 нафар фуқароларнинг мурожаатлари юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилиб, 14 нафар фуқароларнинг мурожаатлари юзасидан фуқаролик ишлари бўйича судларга 40.631.977 сўмлик даъво аризалари киритилда.
Шунингдек, меҳнат қонунчилиги талабларини бажаришда қонунбузилишига йўл қўйган шахсларни маъмурий жавобгарликка тортиш масаласида тегишли органларга 1 та таклиф берилган.