Bog'lanish

Telefon
(372) 223-53-58

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008

Янгиликлар

02

«Ўзини яккалаш» ҳаёт тарзи нима учун керак?


1 апрелдан бошлаб Тошкент, Нукус шаҳарлари ва вилоятлар марказларида «ўзини яккалаш» ҳаёт тарзи жорий этилади.

Республика махсус комиссияси қарорига кўра, 65 ёшдан юқори бўлган фуқароларга уйидан ташқарига чиқиш қатъиян ман этилади. Зарурат бўлган тақдирдагина яқин атрофдаги дорихона, озиқ-овқат ва биринчи галдаги товарлар дўконига чиқишга рухсат этилади.

Ахоли ўртасида бундай  чораларни нима кераги бор? деган ҳақли савол туғилиши табиий. Келинг “ўзини яккалаш (самоизоляция)” тўғрисида дунё олимлари қандай фикирда эканликларини ёритишга ҳаракат киламиз. Россиялик Ф.Катасанов  узининг саҳифасида  одамлар мавсумий каслликлар даврида иммун тизими заиф бўлган ахоли қатламини уйда қолишга ва атроф муҳитдаги касалланган одамлар билан камроқ мулоқатда бўлишга чақиради. Бундан кўриниб турибтики хозирда нафақат Ўзбекистонни балки, бутун жахон ривожланган давлатларни ларзага солиб турган короновирус пандемияси вақтида COVID-19  касаллигини юқитириш эхтимоли юқори бўлган қатлам яъни 65 ёшдан юқори  фуқаролар учун «ўзини яккалаш» ҳаёт тарзи жорий этилиши бу жудаям зарурий чорадир.

Қолаверса , Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва коронавирусга қарши курашишда тажрибага эга мамлакатлар (Хитой, Жанубий Корея) мутахассисларининг тавсия ва маслаҳатларига қатъий амал қилинмоқда.

Яна шуни ҳам эътироф этиш лозимки Ислом динида ҳам ушбу масалада кўрсатмалар берилган:
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: "Қай бир кишига тоъун (пандемия) етса ва уйида сабр билан ва савоб умидида ўтирса ҳамда ўзига Аллоҳ ёзганидан бошқа нарса етмаслигини билса, илло унга шаҳиднинг ажричалик савоб бўлади". Имом Бухорий "Саҳиҳ"ларида ривоят қилганлар.

Нафақат ислом балки, бошқа жахон динларида ҳам пандемия вахтида инсонлар ўзини қандай тутишлари тўғрисида кўрсатмалар мавжуддир. Шундай экан ушбу вазиятда УЙДА ҚОЛИНГ ва соғ-саломат бўлинг қадрли юртдошим